Ислом Аҳмедов «Андижон»да ўз вазифасида йил охиригача қолади
Эндиликда Аҳмедов вақтинча эмас, балки тўлақонли равишда расман бош мураббийга айланди.
Фото: Андижон ПФК
Жорий йилнинг 14 апрель санасида Ислом Ғуломович Аҳмедов “Андижон” клубига вақтинча бош мураббий лавозимига тайинланган эди.
Ўтган вақт давомида жамоа унинг бошчилигида ҳозирга қадар Суперлига ва Кубок баҳсларида умумий ҳисобда 5 та ўйинда 4 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.
Албатта, натижалар ижобий тус олгач, мухлисларда ҳам ижобий кайфият ҳукм сурмоқда.
Клуб раҳбарияти эса камида мавсум охирига қадар Ислом Аҳмедовни бош мураббий лавозимида қолдиришга қарор қилди. Эндиликда Ислом Аҳмедов вақтинча эмас, балки тўлақонли равишда расман бош мураббийга айланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист