locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Ахмедов: «Рақибга нисбатан биздаги вазиятлар хавфлироқ чиқди»

«Андижон» – «Енисей» (1:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин жамоа бош мураббийи Ислом Ахмедов клуб матбуот хизмати учун таассуротлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ислом Ахмедов: «Рақибга нисбатан биздаги вазиятлар хавфлироқ чиқди»
photo: Andijon fk

“Андижон” – “Енисей” (1:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин жамоа бош мураббийи Ислом Ахмедов клуб матбуот хизмати учун таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Ўйиндан қониқиш бор. Йигитларимизда ижобий томонга жуда яхши ўсиш бор. Лекин, барибир 100 фоиз қониқдик, десак ишлашдан тўхтаб қоламиз. Албатта, яна ишлайдиган жиҳатларимиз борлиги кўринди. Умумий олганда, йигитларни ҳаракатлари яхши бўлди. Жуда кўп имкониятларимиз бўлди. Якуний қисмда камчиликларимиз сезилиб қолди. Ёққан томони футболчиларимиз борини бериб, охиригача курашишди ва ҳар қандай қийин вазиятларда ҳам оғир босиқлик билан пас орқали чиқиб кетаётгани яхши бўлди.

- Рақиб устози ўйин давомида анча асабийлашиб шогирдларига эътирозлар билдирди...

- Ҳар бир мураббийни ўз қараши бор. Тўғрисини айтсам, рақиб мураббийига эътибор бермадим. Бор фокусни ўз жамоамга қаратдим.

- 1:1 ҳисоби ўйинга мос тушди, деб ўйлайсизми?

- Рақибга нисбатан кўпроқ ҳужумлар қилдик, кўпроқ вазиятлар яратдик. Бироқ уларда ҳам имкониятлар бўлди. Шунга қарамай, кўпроқ биздаги вазиятлар хавфлироқ чиқди. Ютсак бўларди. Ғалаба қозониш имкониятимиз бор эди. Фақат ҳужумларда охирги нуқтани қўйишда озгина совуққонлик ва аниқлик етишмади.

- Мураббий сифатида мазкур ўйиндан ўзингиз учун ўйлаган барча жиҳатларни олдингизми?

- Йиғин охирига етиб бормоқда. Машғулотлардаги ишланмаларимиз кўринишни бошлади. Яна ҳам толиқиш ҳисобига шунчалик кўринаяпти. Худо хоҳласа, тетик ҳолатда янада яхшироқ чиқади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг