locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Ахмедов: «БАТЭ» 2 бизга яхши қаршилик кўрсатди»

Минскда бўлиб ўтган «Андижон» – «БАТЭ» 2 (3:1) жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин «бургутлар» бош мураббийи Ислом Ахмедов ўз фикрларини билдирди:
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ислам Ахмедов: «Bate-2 оказал нам достойное сопротивление»
photo: Andijon fk

Минскда бўлиб ўтган «Андижон» – «БАТЭ» 2 (3:1) жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин «бургутлар» бош мураббийи Ислом Ахмедов ўз фикрларини билдирди:

«БАТЭ» 2 жамоаси бизга яхши қаршилик кўрсатди. Шунинг ҳисобига камчиликларимизни билиб, нимани устида ишлашимиз кераклигини кўриб олдик.

Албатта, яхши томонларимиз ҳам бор. Биз янада ўйинимизни такомиллаштириш устида ишлаяпмиз. Ҳужумларни имкони борича самарали якунлаш бўйича ишлашимиз керак. Гол уриш бўйича самарадорликни ошириш лозим. Чунки ҳужумларимиз бўляпти, фақат якуний пасда биоз хатоликлар бўлмоқда.

Позицион ҳужумларда биоз шошиляпмиз. Мана шу жиҳатлар устида ишлашда давом этамиз. Рақиб жиддий қаршилик кўрсатди, улар ҳам имкониятларга эга бўлдилар. Кўзга кўринган камчиликларимизни бартараф қилиш учун ишлаймиз. Бу йиғин айнан шунинг учун ташкил этилган»,—деди мутахассис.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг