locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ислом Ахмедов «Андижон»нинг вақтинча бош мураббий лавозимига тайинланди

Мураббий сифатида Андижон футбол академиясида кўп йиллар давомида самарали иш олиб борган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ислом Ахмедов «Андижон»нинг вақтинча бош мураббий лавозимига тайинланди
Фото: Андижон ПФК

Бугун “Андижон” клуби қароргоҳида раҳбарият ва жамоа аъзолари ўртасида кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, маҳаллий мутахассис Ислом Ахмедов вақтинча бош мураббий лавозимига тайинланди. Бунгача у мураббийлар штабда фаолият кўрсатиб келаётганди.

Маълумот учун, Ислом Ахмедов 1986 йилнинг 8 июл санада таваллуд топган. Андижон футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи сифатида “UzDongJu”, “Динамо” (Самарқанд), “Сўғдиёна” ва албатта “Андижон” шарафини ҳимоя қилган.

Мураббий сифатида Андижон футбол академиясида кўп йиллар давомида самарали иш олиб борган.

Шунингдек, жамоамиз мураббийлар штабда Ахмедовга Сергей Арслонов яқиндан ёрдам беради. У 1986 йилнинг 6 ноябр санада таваллуд топган бўлиб, ўйинчилик фаолиятини “Машъал”, “Шўртан”, “UzDongJu” сингари клубларда ўтказган. Қолаверса, “Пахтакор”, “Кубань” (Россия) ва “Динамо” (Киев, Украина) академияларида таҳсил олган. Мураббий сифатида Қирғизистоннинг "Дордой” клубини бошқарган. Шунингдек, юртимизда “Сурхон”, “Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” жамоаларида фаолият олиб борган. Эндиликда эса “Андижон”да катта мураббий лавозимида ишлайди.

Бундан ташқари, дарвозабонлар мураббийи сифатида бунгача U21 жамоасида меҳнат қилиб келаётган Бекзод Тургунов иш олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг