locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Исламбек Исмоилов: \"Бу ғалаба замирида жуда кўпчиликнинг меҳнати ётибди\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Исламбек Исмоилов: "Бу ғалаба замирида жуда кўпчиликнинг меҳнати ётибди"
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон У-17 терма жамоаси бош мураббийи Исламбек Исмоилов Саудия Арабистонига қарши учрашув ва чемпионлик хусусида фикр билдирди.

Аввало, Ўзбекистон халқига ғалаба муборак бўлсин. Бу ғалаба замирида жуда кўпчиликнинг меҳнати ётибди. Сўнгги йилларда юртбошимиз спортга, айниқса футболга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг учун ташаккур айтамиз. Шунингдек, ЎФА раҳбарияти, Халқаро алоқалар ва Терма жамоалар бўлими ҳамда бизнинг жамоамиз учун меҳнати сингган ҳар бир инсонга миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан шу кунга қадар биз учун жуда кўплаб йиғинлар ташкил этилди, халқаро турнирларда иштирок этишимиз учун шароит яратиб берилди.

Ватанимиз доимо қаҳрамонлар, мард инсонлар юрти бўлган. Буни футболчиларимиз яна бир бор майдонда кўрсатиб беришди. Фантастик ўйин бўлди, бу жасорат, матонат намунаси. Йигитларга раҳмат айтаман, улар имконисиз вазифани бажаришди. Ҳиссиётларимизни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Олдимизда янада муҳим турнир бизни кутмоқда. Жаҳон чемпионатида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг