Искандар Шайқулов «Шўртан» аъзосига айланди
Шайқулов “оқ бўрилар” билан икки йиллик шартнома имзолади.
Фото: Шўртан ПФК
“Шўртан” жамоаси трансфер ойнаси доирасида таркибини янги футболчилар билан кучайтиришни бошлади.
Клуб матбуот хизмати хабар беришича, тажрибали ярим ҳимоячи Искандар Шайқулов “оқ бўрилар” билан икки йиллик шартнома имзолади.
Футболчи фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Металлург”, “Андижон” ва “Хоразм” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
"Искандар Шайқулов ўз тажрибаси ва маҳорати билан жамоамиз олдига қўйилган мақсадларга эришишда муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз", - дейилади клуб хабарида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист