locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ишондингизми? Ахир бугун 1-апрел!

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ишондингизми? Ахир бугун 1-апрел!
PHOTO: Telegram

Термизнинг “Сурхон” клуби матбуотида қизиқ хабар чиқди:

“Жамоамизнинг ҳимоячиси Нодирхон Неъматхонов ёзда Шотландиянинг "Селтик" клубига ўтади. Сўнгги 8 ой давомида шотланд клуби скаутлари ҳимоячимизни диққат билан кузатиб боришди. Хусусан, улар 2024-йилда бир нечта Суперлига ўйинларини жойида кузатишган, шунингдек, Туркиядаги йиғинларни ҳам фаол кузатишган.

Келишувга кўра, Нематхонов жорий йил ёзида Шотландия чемпионатига ўтади ва 2+2 шаклидаги шартнома имзолайди. Трансфер суммаси — 600 000 йевро.

Биз Нематхоновга Ёвропада омад тилаймиз ва фахр билан "Сурхон" футболчиси Ёвропага илк трансфер қилинаётганини эълон қиламиз”,-деб ёзади клуб матбуоти аввалига.

Орадан бир мунча вақт ўтиб, “Сурхон” матбуоти ҳаммаси ҳазил эканлиги ҳақида пост қолдирди. Жумладан хабар шундай ёзилган эди:
“Ишондингизми? Ахир бугун 1-апрел! Нодирхонни ҳеч кимга бермаймиз. Бундай кучли ҳимоячи бизнинг ўзимизга керак!”,-деб ёзилди хабарди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг