Исак «Ньюкасл»нинг 1-тур ўйини учун қайдномасига киритилмади
“Ньюкасл” ҳужумчиси Александр Исак мавсумнинг биринчи ўйинида майдонга тушмайди.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, швециялик форвард шанба куни бўлиб ўтадиган Премьер-лиганинг биринчи турида “Астон Вилла”га қарши баҳс учун клуб қайдномасига киритилмаган.
“Исак билан боғлиқ вазият анчадан бери тушунарли ва ҳаммаси шундай давом этмоқда. У билан муносабатларим аъло даражада, чунки ўзаро тушуниш ҳар бир футболчига керак. Мен ҳар доим уни қўллаб-қувватлашни хоҳлайман. Менимча, Исак жамоадошлари ва мухлислар ёрдамисиз бундай натижага эриша олмасди.
— Эртага Исак майдонга тушадими?
— Мен унинг ўйнашини, машғулот ўтказишини хоҳлайман, аммо суҳбатларимиз тафсилотларини ошкор қилмайман, — деди “Ньюкасл” бош мураббийи Эдди Хау ВВС Sports билан суҳбатда.