locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Исак: «Ўйлайманки, бизда салоҳият борлигини кўрсатдик»

"Ливерпул" форварди "Кристал Пэлас"га қарши баҳс борасида ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Исак: «Ўйлайманки, бизда салоҳият борлигини кўрсатдик»
ФОТО: Getty images

"Ливерпул" ҳужумчиси Александр Исак Англия Премьер-лигасининг 34-турида "Кристал Пэлас"га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Кристал Пэлас" — яхши рақиб, уларга қарши ўйинлар ҳеч қачон осон бўлмайди. Ўйлайманки, кўп вазиятларда ўзимизни яхши кўрсатдик, балки, якунда бунчалик асабийлашмаслик керак эди. Ёмон ўйнамадик, учинчи голни уришга муваффақ бўлганимиз аъло.

"Кристал Пэлас" — энг ён бермайдиган жамоалардан бири, уларга гол уриш ва вазиятлар яратиш қийин. Ўйлайманки, бизда салоҳият борлигини кўрсатдик — шунчаки бу спорт формасини сақлаб қолиш керак", — дея Исакнинг сўзларини келтиради мерсисайдликлар расмий сайти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг