Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони фаолиятини “Андижон”да давом эттиради
Эржан Токотаев учун Ўзбекистон Суперлигаси янги манзилга айланди
Расм: Championat Asia
Қирғизистон терма жамоасининг асосий дарвозабони Эржан Токотаев энди “Андижон” шарафини ҳимоя қилади. Аввалроқ унинг Ўзбекистон Суперлига клубларига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Манбаларга кўра, Токотаев OKМКдан ҳам таклиф олган, аммо у аввал Европада фаолият олиб боришни устувор деб билган. Бироқ, охир-оқибат у “Андижон”ни танлади.
Бу клуб жорий йил кузида Осиё Чемпионлар Лигаси-2 мусобақасида иштирок этади. Агар Токотаев у ерда ўзини кўрсата олса, бу Европага йўл очиши мумкин. Шунингдек, россиялик скаутлар ҳам сўнгги пайтларда ўзбек Суперлигасига жиддий эътибор қаратмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор