Ираола: «Ливерпуль»га албатта янги вингер керак»
«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар жамоага яна нечта футболчи кераклиги ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозир трансферлар ойнаси очиқ экан, аниқ рақамни айтиш қийин. Биз доим таркибни кучайтириш имконини берадиган вариантларга тайёр бўлишимиз керак. Мустаҳкамлашимиз шарт бўлган айрим позициялар бор. Масалан, бизга албатта янги вингер керак.
Шу билан бирга, бозорда қандай имкониятлар пайдо бўлиши, футболчиларнинг нархи ва ҳозирги таркибимиздаги ўйинчиларга қандай баҳо беришимиз ҳам муҳим. Жароҳат олган футболчилар сабаб айрим позицияларда мураккаб вазият юзага келган. Биз уларга ишонамиз, аммо ҳозирча ҳолат идеал эмас. Шунинг учун барчаси кўплаб омилларга боғлиқ бўлади», — деди Ираола.
Эслатиб ўтамиз, Андони Ираола «Ливерпуль»ни жорий ёзда қабул қилиб олган. Унинг бошчилигида «Борнмут» ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 6-ўринни эгаллаб, Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.