locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ираола – «Ливерпуль» бош мураббийи (Романо)

Испаниялик мутахассис клубни бошқаришга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ираола – «Ливерпуль» бош мураббийи (Романо)
ФОТО: Getty images

Испаниялик мутахассис Андони Ираола Арне Слот ишдан бўшатилганидан сўнг «Ливерпул»нинг янги бош мураббийига айланади.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар барча расмий жараёнларни якунлаш мақсадида тез олиб борилади, аммо мерсисайдликлар жамоани Ираола бошқаришига қарор қилди.

43 ёшли мутахассиснинг сўнгги клуби «Борнмут» бўлиб, у жорий мавсум якунида жамоани тарк этди. Ираола қўл остида «олчалар» 57 очко жамғариб, олтинчи поғонада жойлашди.

«Ливерпуль» 60 очко билан бешинчи ўринни эгаллади. Испаниялик мутахассис «Борнмут»ни 2023 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг