locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ираола «Кристал Пэлас»ни бошқармоқчи

Андони "Милан" таклифини рад этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ираола «Кристал Пэлас»ни бошқармоқчи
ФОТО: Getty images

«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола «Милан»га эмас, «Кристал Пэлас»га ўтишга қарор қилди, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport.

Аввалроқ «россонерилар» 43 ёшли испаниялик мутахассисга йилига 4 миллион евро маош билан уч йиллик шартнома таклиф қилгани, бир кун аввал эса «Милан» шартноманинг барча тафсилотларини тасдиқлаш учун Лондонда Ираола билан махфий учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Ираола Италия клуби раҳбарияти учун устувор номзод бўлган, бироқ унинг ўтиши барбод бўлган. Таъкидланишича, мутахассис лойиҳанинг истиқболига ишонч ҳосил қилмаган ва уни жуда мураккаб деб ҳисоблайди – у ҳеч қачон ишламаган лигада жамоани янги раҳбарият ва ўйинчилар билан нолдан қуриш керак.

Ираола «Кристал Пэлас»ни бошқаришга қарор қилди, бу ҳақда пайшанба куни эълон қилиниши мумкин — у клубни тарк этаётган Оливер Гласнер ўрнини эгаллайди. Лондон клуби унга Премьер-лигада ишлашни давом эттириш, шунингдек, катта бюджет билан трансфер бозорига чиқиш имкониятини таклиф қилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг