Ираола «Челси»ни бошқаришни хоҳламоқда — Романо
43 ёшли мутахассис ҳозирда «Борнмут» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда.
ФОТО: Getty Images
«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола «Челси»ни бошқариш истагида. Испаниялик мутахассиснинг «олчерлар» билан шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, Ираола фаолиятини айнан Англия чемпионатида давом эттирмоқчи. Айни дамда «Челси» Лиам Розеньор истеъфога чиқарилганидан сўнг, бош мураббий лавозимига номзодларни ўрганиш учун вақт олган. Лондон клуби ҳозирча 43 ёшли мутахассис билан музокаралар ўтказгани йўқ.
Ираола 2023 йилнинг ёзидан буён «Борнмут»ни бошқариб келмоқда. Англия чемпионатининг 34 та ўйинидан сўнг «олчерлар» 49 очко жамғарган ҳолда еттинчи ўринни эгаллаб турибди. «Челси» эса 48 очко билан саккизинчи поғонадан жой олган.
Насрулло Каримов
Журналист