Ираола «Челси»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Аввалроқ лондонликлар Марескани истеъфога чиқарганди.
ФОТО: Getty Images
«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола «Челси»га эҳтимолий тайинланиши ҳақида тарқалган маълумотга изоҳ берди. 1 январ, пайшанба куни «Челси» бош мураббийи Энцо Маерска лавозимидан озод қилинган эди.
«Мен «Борнмут»да жуда бахтлиман. Бундай нарсалар мени безовта қилмайди», — дея Ираоланинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Испаниялик мутахассис 2023 йил ёзидан буён «Борнмут»ни бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Англия Премьер-лигасининг 19 тури яхунига кўра, «Борнмут» 23 очко тўплаб, ҳозирги пайтда 15-ўринда турибди. «Челси» эса 30 очко билан бешинчи поғонада жойлашган.
Насрулло Каримов
Журналист