locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ипсвич Таун» бир мавсумлик танаффусдан сўнг Премьер-лигага қайтди

Жамоа Чемпионшипда иккинчи ўринни эгаллади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ипсвич Таун» клуби Чемпионшипнинг жорий мавсуми якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллади ва Англия Премьер-лигасига (АПЛ) йўлланмани қўлга киритди. «Кўклар» бор-йўғи бир мавсум пастки дивизионда ҳаракат қилгач, яна Англиянинг кучли жамоалари сафига қайтишга муваффақ бўлишди.

Чемпионшипнинг 46 тур якунлари бўйича юқори ўринлар қуйидагича тақсимланди:

1-ўрин: «Ковентри Сити» — 95 очко (чемпион).

2-ўрин: «Ипсвич Таун» — 84 очко (тўғридан-тўғри АПЛга йўлланма).

3-ўрин: «Миллуолл» — 83 очко.

«Ипсвич» ўзининг энг яқин таъқибчиси «Миллуолл»ни бор-йўғи бир очкога ортда қолдириб, қимматли иккинчи ўринни сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, жамоа 2024/2025 йилги мавсумда Премьер-лигада 22 очко билан 19-ўринни эгаллаб, Чемпионшипга тушиб кетган эди.

Премьер-лигага бериладиган учинчи ва сўнгги йўлланма учун плей-офф босқичида қуйидаги жамоалар ўзаро кураш олиб боришади:

«Миллуолл»

«Саутгемптон»

«Мидлсбро»

«Ҳалл Сити»

Шундай қилиб, «Ипсвич Таун» келаси мавсумда яна Англия элит дивизионида иштирок этадиган бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг