Йован Нишич – «Локомотив» футболчиси
У марказий ярим ҳимоячи амплуасида тўп тепади.
Фото: Локомотив ПФК
Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган "Локомотив" сербиялик футболчи Йован Нишич билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, Йован Нишич 1998-йил 3-март куни туғилган бўлиб, марказий ярим ҳимоячи амплуасида тўп тепади.
У Тошкентга келгунига қадар фаолиятининг охирги қисмини Сербия чемпионати вакили "Раднички Ниш" клубида ўтказди.
Янги футболчимиз ўз вақтида Сербия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ҳам бир неча ўйинда майдонга тушган.