locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Йош \"аждарлар\" халқаро турнирда иштирокни бошлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Йош "аждарлар" халқаро турнирда иштирокни бошлади
PHOTO: Telegram

Аввал хабар берганимиздек, 2012-йилда таваллуд топган Қаршининг “Насаф” клуби тарбияланувчилари халқаро турнирда ўз иштирокларини бошлашди.

Бошлагандайёқ ғалабалар билан! Дилмурод Пўлатов бошқарувидаги "Насаф" 2012 (A) гуруҳимиз маҳаллий "Пахтакор Junior" жамоасини 2:0 ҳисобига мағлуб этишди. Ҳар иккала голга ҳам умидли ва иқтидорли ҳужумчи Акбар Исоев муаллифлик қилган бўлса, ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида Абдулазиз Усмонов эътироф этилди!

Айнан шу йилдаги (B) гуруҳда иштирок этаётган ёш “аждарлар” эса қўшни Қозоғистоннинг "Muras United" ёшларини 3:1 натижаси билан таслим этишди. Голларга Жасур Ниязов, Одил Мавлонов ҳамда Артур Абдуллаев муаллифлик қилишди. Энг яхши футболчи сифатида Беҳруз Исломов деб топилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг