Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин
ЖЧ-2014 чемпиони бўлган мутахассис ФА Ўзбекистон билан музокара олиб бормоқда
Расм: Instagram
Машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв футболга қайтиши мумкин. Championat.Asia манбасининг хабар беришича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 64 ёшли мураббий билан музокараларни бошлаб юборган. Лёв 2014 йили Германия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ва сўнгги марта 2021 йили термада ишлаганди.
Агар келишувга эришилса, Лёв ўз ишини Осиёда давом эттириши мумкин. Манбага кўра, ҳозирги бош мураббий Тимур Кападзе миллий жамоа тизимида қолади ва янги мураббийнинг штабидан ўрин олади.
Лёвнинг тайинланиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиё футболи учун сенсацион воқеа бўлиши мумкин. Бу ўз навбатида, мамлакатнинг Жаҳон чемпионати–2026 ва Осиё ўйинлари саралашлари олдидан жиддий мақсадлар сари қадам ташлаётганини кўрсатади.
Бакрадзе Иман
Редактор