«Интер»да катта «тозалаш» бўлиши мумкин
Клуб бир нечта ўйинчилар билан шартномани узайтирмайди.
ФОТО: Getty images
“Интер” мавсум якунида таркибда катта “тозалаш” ишларини олиб боришни режалаштирган. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, жамоа Франческо Ачерби, Стефан де Врей ва Маттео Дармиан билан хайрлашади. Бу футболчиларнинг “нерадзуррилар” билан битими якунига етади.
Шунингдек, дарвозабон Ян Зоммер ҳам кетади: "Интер" у билан келишувни узайтириш ниятида эмас ва ҳозирда унинг ўрнини босувчи номзодни қидирмоқда. "Тоттенхэм" посбони Гульельмо Викарио клубнинг асосий нишони бўлиб турибди. Генрих Мхитарян ҳам клуб билан хайрлашиши мумкин. Николо Барелла ва Маркус Тюрам эса сотувга қўйилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист