«Интер» Жонсга қизиқиш билдирмоқда
25 ёшли футболчи мерсисайдликлар клубининг асосий жамоасида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
ФОТО: Getty images
«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс «Интер»нинг қизиқишини уйғотди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, италияликлар қишки трансфер бозорида жамоанинг асосий нишони бўлган футболчининг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.
Манбага кўра, музокаралар давом этмоқда. Хабар қилинишича, «Интер» ҳамон Жонсни ярим ҳимоячи позициясига асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Англиялик футболчининг ўзи ҳам бу ўтишга очиқ. Таклиф қилинган 20 миллион евро миқдоридаги сумма етарли бўлмагани учун келишувга ҳали эришилмаган, бироқ битим амалга ошиши мумкин.
Кёртис Жонс «Ливерпуль» тарбияланувчиси ҳисобланади. 25 ёшли футболчи мерсисайдликлар клубининг асосий жамоасида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист