locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» Жон Стоунз трансфери эълон қилди

Милан клуби англиялик 32 ёшли футболчи билан 2028 йил 30 июнига қадар битим тузди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер» Жон Стоунз трансфери эълон қилди
photo: Inter Milan

«Интер» клуби марказий ҳимоячи Жон Стоунз билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

Милан клуби англиялик 32 ёшли футболчи билан 2028 йил 30 июнига қадар битим тузди. Стоунз Италия гранди сафига эркин агент сифатида қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Жон ушбу ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этди. Стоунз 2016 йил ёзидан буён «шаҳарликлар» шарафини ҳимоя қилиб келган эди. Бу вақт мобайнида у клуб сафида барча турнирларда жами 295 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлди.

Англия клуби таркибида у олти марта Премьер-лига чемпиони бўлди, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, шунингдек, уч марта Англия Кубогини қўлга киритди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг