locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» «Женоа» ҳимоячиси Лео Эстигорга қизиқиш билдирмоқда

Ушбу футболчи ҳозирда Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Миланнинг «Интер» клуби «Женоа» ҳамда Норвегия терма жамоаси ҳимоячиси Лео Эстигорни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар бермоқда.

«Нерадзуррилар»нинг норвегиялик футболчига бўлган қизиқиши унинг амплуадоши Стефан де Врейнинг клуб билан шартномасини узайтирмаслиги ва шу ёзда жамоани тарк этиши кутиляётгани билан изоҳланмоқда. Таъкидланишича, Эстигор «Интер» учун мудофаа чизиғини кучайтириш вариантларидан бири бўлиб турибди.

Лео Эстигор профессионал даражада муқаддам «Хоффенҳайм», «Ренн», «Наполи» ва бир қатор бошқа жамоалар сафида тўп сурган. У муқаддам 2022-йилда ижара асосида «Женоа»да ўйнаган эди, 2025-йилнинг ёзида яна «грифонлар» томонидан ижарага олинди, жорий йилнинг январ ойида эса Генуя клуби билан тўлақонли шартнома имзолади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг