locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Интер” Жед Спенс трансферига яқинлашмоқда

Италия клуби 26 ёшли англиялик футболчи трансфери бўйича Лондон жамоаси билан келишувга эришгани айтилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Миланнинг “Интер” клуби “Тоттенхэм” ҳимоячиси Жед Спенсни ўз сафига қўшишга яқин турибди. Италия клуби 26 ёшли англиялик футболчи трансфери бўйича Лондон жамоаси билан келишувга эришгани айтилмоқда.

Журналист Грем Бейли маълумотига кўра, “Интер” Спенс учун 30 миллион евро дан ортиқ тўламаслигини билдирган ва “Тоттенхэм” бу шартга розилик берган. Энди Милан клуби футболчининг ўзи билан шартнома шартларини якунлаш устида ишламоқда.

Спенс ҳам “Интер”га ўтишга дастлабки розилигини билдирган. Шу сабаб томонлар ўртасидаги келишув тез орада якунланиши мумкин. Ҳозирча трансфер расман эълон қилинмаган.

Transfermarkt Спенснинг бозор қийматини 40 миллион евро га баҳоламоқда. Ҳимоячи “Тоттенхэм” сафида жами 85 та учрашув ўтказиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган. Қизиғи, ўнг қанот ҳимоячиси бўлишига қарамай, у Лондон клубида кўпроқ чап қанотда майдонга тушган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг