locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» «Ювентус»ни ортда қолдирди

"Нерадзурри” сўнгги беш йил ичида мамлакат кубогини учинчи марта қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер» «Ювентус»ни ортда қолдирди
ФОТО: Getty images

“Интер” клуби 2025/2026 йилги Италия кубоги финалида “Лацио”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа “нерадзурри” сўнгги беш йил ичида мамлакат кубогини учинчи марта қўлга киритди.

Бундан аввал “Интер” 2021/2022 ва 2022/2023 мавсумларида ҳам ушбу мусобақада ғолиб чиққан эди.

Шунингдек, миланликлар XXI асрда Италия кубогини еттинчи марта ютиб, бу борада энг яхши натижани қайд этди. Клуб XXI асрда учинчи бор “олтин дубль”га эришди — бунгача “нерадзурри” 2005/2006 ва 2009/2010 мавсумларида ҳам икки мусобақада зафар қучган.

Эътиборлиси, клуб XXI асрдаги Италия Кубоги ғалабалари сони бўйича “Ювентус”ни ортда қолдирди. Турин клуби ҳисобида олтита чемпионлик мавжуд.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг