locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» ёзда уч нафар футболчисини трансферга қўяди

Миланликлар бу трансферлардан тахминан 90 миллион евро ишлаб топишни кўзламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер» ёзда уч нафар футболчисини трансферга қўяди
ФОТО: Getty images

“Интер” ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячилар — Давид Фраттези, Александар Станкович ва Луис Энрикени сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар берди.

Миланликлар бу трансферлардан тахминан 90 миллион евро ишлаб топишни кўзламоқда.

Манбага кўра, энг эҳтимолий кетиш — Фраттези билан боғлиқ. Клуб уни тахминан 30 миллион еврога баҳоламоқда. Луис Энрике ҳам худди шундай суммага сотилиши мумкин. Қишда “Борнмут” бу футболчи учун шундай таклиф берган, аммо ўша пайтда “нерадзурри” уни жамоада қолдиришга қарор қилган.

Умуман олганда, “Интер”нинг ёзги трансфер бюджети 135–140 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг