«Интер» Ян Зоммер ўрнига Андрей Лунин номзодини кўриб чиқмоқда
Шунингдек, «нерадзуррилар» Викариога ҳам қизиқиш билдирмоқда.
ФОТО: Getty Images
Миландинг «Интер» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси посбони Андрей Лунинни Ян Зоммернинг ўрнини босувчи номзодлардан бири деб ҳисоблайди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, «нерадзуррилар» учун асосий вариант бўлиб «Тоттенхэм» дарвозабони Гульелмо Викарио қолмоқда. Шунингдек, номзодлар рўйхатидан Лунин билан бир қаторда «Рома» посбони Миле Свилар ҳам жой олган.
Жорий мавсумда украиналик дарвозабон барча турнирлар доирасида 4 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг биттасида ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди. Футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист