locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» ва Бастони «Барселона»нинг режалари ўзгаришидан хавотирда

Каталонияликлар «Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромерога қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Миланнинг «Интер» клуби ва жамоа ҳимоячиси Алессандро Бастони «Барселона»нинг «Тоттенхэм» аъзоси Кристиан Ромерога қизиқиш билдирётганидан ташвишга тушиб қолган. Sport.es нашрининг хабар беришича, «нерадзуррилар» Бастони учун белгиланган нарх каталонияликларни чўчитиб юбориши ва улар арзонроқ вариант ҳисобланган аргентиналик ҳимоячини танлашларидан хавотирда.

Трансфер жараёнида томонлар ўртасидаги молиявий фарқлар асосий тўсиқ бўлиб турибди. «Интер» раҳбарияти ўз етакчи ҳимоячиси Алессандро Бастонини сотишдан камида 60 миллион евро миқдорида даромад олишни кўзламоқда. Бироқ молиявий имкониятлари чекланган «Барселона» ҳозирча ушбу трансфер учун 50 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлашга тайёр эмаслигини билдирган.

Вазиятни мураккаблаштираётган яна бир жиҳат шундаки, «Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро трансфер бозори ва жорий таклифлар бўйича Бастонига нисбатан сезиларли даражада арзонроққа тушиши мумкин. Айни шу нархдаги тафовут «Барселона» раҳбариятининг эътиборини Ромерога қаратишига ва «Интер» билан музокараларнинг тўхтаб қолишига сабаб бўлиши мумкинлигидан миланликлар хавотирда.

Шунга қарамай, Алессандро Бастонининг ўзи айнан Каталония клубига ўтишни қаттиқ истамоқда ва унинг шахсий шартномаси музокаралар учун муаммо туғдирмайди. «Барселона» расмий музокараларни «Интер» Италия чемпионлигини расмийлаштирганидан сўнг бошлашни режалаштирмоқда. Шу босқичда клублар ўртасидаги 10 миллион евролик тафовут ҳал қилиниши ёки «Барселона»нинг бутунлай бошқа вариантга ўтиб кетиши маълум бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг