locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Интер\" учун чемпионлар лигасининг ярим финали қандай қийматга эга? Барчаси пуллар ҳақида

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Чемпионлар лигаси клубнинг нуфузи ва бюджети учун муҳим устун ҳисобланади. "Интер" ҳам бундан мустасно эмас ва клуб ҳозиргача аллақачон 100 миллион евроидан зиёд маблағни ўзиники қилиб бўлди. Булар стадион даромадларини ҳисобга олмаганда, УЕФАдаги натижалар, дўкон фойдалари ва тарихий рейтингларни ўз ичига олади.

Сан Сиро бугун 10 миллион евро даромад билан лиқ тўла бўлишига шубҳа йўқ ва катта эҳтимол билан "Барселона" билан майда бўлиб ўтадиган баҳсда ҳам стадион тўлиши кафолатланади.

"Интер"- "Бавария" тўқнашувидан ким кейинги босқичга йўл олса УЕФАдан қўшимча 15 миллион евро бонус олади. Унинг 3 миллион евроси "Нераззурри" томонидан клубнинг бош мураббийи Симёне Инзаги учун берилиши ваъда қилинган.

Агар "Интер" чемпионлар лигасининг ғолибига айланса УЕФА бонуслари, стадион даромадлари, рейтинглар билан биргаликда жами 140 миллион евро миқдорида бонусларга эга бўлиши мумкин. Аслида УЕФА финалчиларга 18.5 миллион евродан ва чемпионга қўшимча 6.5 миллион евро тўлайди. Кейинроқ Европа супер кубогида юта олса қўшимча 4 миллион еврёни ўзиники қилади.

Кейин Июн ойида илк марта ўтказиладиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларида қатнашади. Ушбу турнир қиймати бир миллиард доллар, яъни тўққиз юз ўттиз миллион евро атрофида ҳисобланади. Беш юз йигирма беш миллион доллар мусобақа қатнашчиларига тақсимланади. Чемпион эса тахминан бир юз ўн олти миллион евро миқдоридаги пулларга эга бўлади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда "Интер" бугунги учрашув учун жиддий эътибор қаратиши ва ғалаба қозониши эҳтимоли каттароқ

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг