«Интер» сўнгги олти йил ичида учинчи бор Италия чемпионига айланди
Италия Серия А лигасининг 35-турида «Интер» жамоаси «Парма» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатидан аввал мамлакат чемпионилигини нақд қилди. Шу тариқа, «нерадзурри» сўнгги олти йил ичида учинчи бор Италия тахтига кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» бундан аввал 2020/2021 йилги мавсумда Антонио Конте бошқарувида, 2023/2024 йилги мавсумда эса Симоне Индзаги мураббийлигида Серия А'да ғолиб чиққан эди.
Миланликларнинг жорий муваффақияти эса амалдаги бош мураббий Кристиан Киву номи билан боғлиқдир.
Айни дамда «Интер» 35 учрашувдан сўнг 82 очко жамғарган. Чемпионат яхуниға уч тур қолган бир вазиятда, иккинчи ўриндаги «Наполи» билан орадаги фарқ 12 очкони ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, «кўк-қоралар»ни олдида яна бир муҳим баҳс кутмоқда: 13 май куни жамоа Италия Кубоги финалида «Лацио»га қарши майдонга тушади.