locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» «Рома» ҳимоячиси Жанлука Манчини билан шартнома имзоламоқчи

Футболчининг римликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Интер» клуби «Рома» ҳимоячиси Жанлука Манчини трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда италиялик футболчининг ўз клуби билан олиб бораётган музокаралари боши берк кўчага кириб қолган. Агар яқин ҳафталарда вазият ўзгармаса, «Интер» ўйинчи бўйича расмий таклиф тайёрлашга тайёр.

Шунингдек, Милан клуби «Удинезе» ҳимоячиси Умар Соле трансферини ҳам кузатишда давом этмоқда. Клуб раҳбарияти ва бош мураббий Кристиан Кивунинг фикрича, ҳар икки футболчи ҳам бўлажак мавсум олдидан жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш учун идеал вариант ҳисобланади.

Манчинининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган. У ўтган 2025/2026 йилги мавсумда А Серия доирасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг