locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» раҳбарияти Диего Симеоне билан боғланди

Аргентианлик мутахассис «нерадзуррилар»нинг асосий орзуси ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Интер» раҳбарияти Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне билан боғланиб, уни жамоага таклиф этиш имкониятларини ўрганди. Бу ҳақда инсайдер Санти Ауна хабар бермоқда.

Манбага кўра, аргентиналик мутахассис Италия клуби раҳбарларининг асосий орзуси ҳисобланади.

Шунингдек, «Интер» ҳозирги бош мураббий Кристиан Киву билан шартномани узайтириш бўйича ҳам параллел равишда музокаралар олиб бораётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Симеоне 1997 йилнинг июлидан 1999 йилнинг июлига қадар «Интер» сафида футболчи сифатида тўп сурган. 2011 йилнинг январидан июнига қадар эса у Италиянинг бошқа бир клуби — «Катания»да бош мураббий бўлиб ишлаган.

Сешанба, 14 апрель куни Диего Симеоне бошқарувидаги «Атлетико» икки ўйин натижасига кўра «Барселона»ни мағлуб этиб (2:0, 1:2), УЕФА Чемпионлар Лигасининг яримфиналига йўлланма олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг