locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Интер” Пио Эспозито билан шартномани 2032 йилгача узайтирди

Янги келишувга кўра, 21 ёшли италиялик футболчи 2032 йил 30 июнгача Милан клуби шарафини ҳимоя қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Интер” ҳужумчи Франческо Пио Эспозито билан шартномани узайтирганини расман эълон қилди. Янги келишувга кўра, 21 ёшли италиялик футболчи 2032 йил 30 июнгача Милан клуби шарафини ҳимоя қилади.

Эспозито “Интер” академиясига 2014 йилда қўшилган ва клуб тизимида босқичма-босқич ривожланган. У асосий жамоада ҳам ўз ўрнини топишга муваффақ бўлди. Ҳужумчи “Интер” сафида жами 53 та учрашув ўтказиб, 12 та гол урган ва 8 та голли узатма қайд этган.

Жорий А Серия мавсумида Эспозито учта учрашувда майдонга тушиб, бир гол ва бир ассист қайд этди. “Интер” эса дастлабки уч турдан максимал 9 очко жамғарган. Клубнинг ёш ҳужумчи билан узоқ муддатли келишув имзолаши унинг келажакдаги режаларда муҳим ўрин тутаётганини кўрсатади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг