locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» Палестра учун 50 миллион евролик таклиф юборди

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер» Палестра учун 50 миллион евролик таклиф юборди
ФОТО: Getty images

“Интер” клуби “Аталанта” ҳимоячиси Марко Палестра трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, “нерадзурри” 20 ёшли футболчи учун 45 миллион евро кафолатланган маблағ ва яна 5 миллион евро бонуслар кўринишида таклиф юборган.

Шунингдек, “Интер” ва футболчи ўртасида шахсий шартнома борасида келишувга эришилган. Палестра ҳам Милан клубига ўтишни истамоқда ва трансфернинг тезроқ якунланишига қизиқиш билдирмоқда.

Ҳозирча клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда. Якуний келишув учун яна бир неча босқичли суҳбатлар ўтказилиши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг