«Интер» Онанани А Серияга қайтармоқчи
«Интер» 2023 йилнинг ёзида «нерадзурри»ни тарк этиб, «Манчестер Юнайтед»га ўтган дарвозабон Андре Онанани қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Caught Offside.
Манбага кўра, Италия гранди “Интер” Чемпионлар лигаси финалига чиққанида, 2022/2023-йилги мавсумда камерунлик футболчининг жамоа ўйинига таъсирини унутмаган.
“Нерадзурри” раҳбарияти дарвозабонлар чизиғини янгиламоқчи ва Онанани клубга таклиф қилиши мумкин. "Интер"нинг фикрича, дарвозабон фаолиятини А серияда давом эттириш имкониятига эга бўлишдан хурсанд бўлади.
Онана 2022 йилдан 2023 йилгача миланликлар сафида тўп сурган. Футболчининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.