locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» Онана билан шартнома имзолаши мумкин

Камерунлик посбон ҳозирда ижара асосида «Трабзонспор»да тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг 29 ёшли дарвозабони, айни дамда ижара асосида Туркиянинг «Трабзонспор» жамоасида тўп сураётган Андре Онана инглиз клубини бутунлай тарк этиши кутилмоқда. Daily Mail нашрининг хабар беришича, камерунлик посбоннинг «Олд Траффорд»даги фаолияти якунланмоқда.

Гарчи Онаанинг ўзи ҳали ҳам «қизил иблислар» сафида ўзини кўрсатиш истагидан воз кечмаган бўлса-да, катта эҳтимол билан у ёзда трансфер рўйхатига киритилади. Маълум бўлишича, футболчининг вакиллари шу ҳафтада Миланга учиб кетишган. Улар у ерда бир қатор битимлар қатори, Онаанинг собиқ жамоаси — «Интер»га қайтиши борасидаги масалаларни ҳам муҳокама қилишган.

Қайд этилишича, Андренинг Италияда ҳанузгача ўз кўчмас мулки борлиги бу трансферни янада осонлаштириши мумкин. Бироқ битимнинг амалга ошишига дарвозабоннинг юқори маоши тўсқинлик қилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Жорий мавсумдаги статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Онана барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 27 та гол олиб чиқди ва фақат 3 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола билди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг