«Интер» Нкункуни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images
"Интер" клуби "Челси" ҳужумчиси Кристофер Нкункуни кузатиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, лондонликларнинг 27 ёшли аъзоси "қора-кўклар"нинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодларидан бирига айланган.
Нкунку учун “Арсенал” жамоаси ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ футболчи келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ.
Нкунку ўтган мавсум барча мусобақаларда 47 ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист