«Интер» Нкункуни ижарага олиш борасида «Челси»га боғланди
Фото: Getty Images
"Интер" "Челси" ҳужумчиси Кристофер Нкункуни сотиб олиш йўлларини изламоқда. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.
Қайд этилишича, клуб футболчини сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олишмоқчи. Бироқ Лондон клуби ҳужумчини шу йилнинг ўзида сотиб юборишни мақсад қилган.
Кристофер Нкункуга "Интер"дан ташқари "Бавария" ва "РБ Лейпциг" қизиқиш билдирмоқда.
"Челси" ўз ҳужумчисининг трансферидан тахминан 50 миллион евродан кўпроқ пул ишлаб олмоқчи.
Франциялик футболчи АПЛнинг ўтган мавсумида "Челси" таркибида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Баҳром Бобонов
Редактор