“Интер” Нико Пас трансфери устида ишламоқда
Миланнинг “Интер” клуби “Комо” ярим ҳимоячиси Нико Пасни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.
Маълумотларга кўра, Мадриднинг “Реал” клуби футболчини 10 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Шунидан сўнг “қироллик клуби” аргентиналик футболчини 70 миллион евро эвазига сотишни мақсад қилган.
Қайд этилишича, “Интер” 20 ёшли футболчининг трансфери учун курашни давом эттириш ниятида. Бироқ ушбу келишув амалга ошиши учун миланликлар катта миқдордаги трансфер маблағини ажратиши ёки таркибдаги айрим футболчиларни сотиши талаб этилиши мумкин.
Маълумот учун, Нико Пас 2024 йилнинг ёзида Мадриднинг “Реал” клубидан “Комо” сафига кўчиб ўтган. Унинг Италия клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.