locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Inter» мухлислари учта сафар ўйинига дисквалификация қилинди

«Кремонезе»га қарши баҳсда кўнгилсиз воқеа юз берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италия А Серияси доирасида «Кремонезе»га қарши баҳсда юз берган кўнгилсиз воқеа «Inter» мухлислари учун қимматга тушадиган бўлди. Ўйин давомида «нерадзуррилар» ишқибозлари мезбонлар дарвозабони Эмил Аудерога қарата петарда улоқтиришган.

Ушбу портлаш оқибатида 29 ёшли посбоннинг оёғи шикастланган, қолаверса, у ўнг қулоғида эшитиш қобилияти пасайганидан шикоят қилган. Мазкур жиддий тартибсизлик ортидан Италия Ички ишлар вазирлиги кескин чоралар кўришга қарор қилди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган расмий баёнотга кўра, вазирлик «Inter» мухлислари учун 2026 йилнинг 23 мартига қадар сафар ўйинларига боришни тақиқлади. Шунингдек, ушбу учрашувлар учун Ломбардия вилояти аҳолисига чипта сотиш ҳам тўхтатилган.

«Ушбу чора жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда спорт тадбирларига халал берадиган кўнгилсиз ҳолатлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган», — дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, ушбу тақиқ 8 март куни бўлиб ўтадиган «Milan» ва «Inter» ўртасидаги дербигa дахл қилмайди. Бироқ, «Inter» мухлислари «Sassuolo», «Lechche» ва «Fiorentina»га қарши кечадиган сафар баҳсларида ўз жамоаларини стадиондан туриб қўллаб-қувватлай олмайдилар.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг