«Интер» Мхитарян билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда
Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув жорий мавсум охирида якунга етади.
ФОТО: Getty Images
Миланданинг «Интер» клуби яримҳимоячи Генрих Мхитарянни ўз таркибида сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Tuttosport нашрининг хабар беришича, клуб Арманистонлик футболчига 2027 йилнинг июнигача амал қиладиган янги қисқа муддатли шартнома таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ҳозирги вақтда 37 ёшли хавбекнинг «Интер» билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг 30 июнига қадар белгиланган. Генрих Мхитарян Миланнинг ушбу клубига 2022 йили «Рома»дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.
Жорий мавсумда яримҳимоячи барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали айни пайтда унинг бозор қийматини 3,5 миллион евроға баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист