«Интер» Мхитарян билан музокара ўтказмоқда
Яқин кунларда томонлар ўртасидаги янги келишув расман имзоланади.
ФОТО: Getty images
«Интер» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян клуб билан шартномасини 2027 йилнинг ёзига қадар узайтиришга рози бўлди.
Яқин кунларда томонлар ўртасидаги янги келишув расман имзоланади.
Аввалроқ Мхитарян келаси ёзда фаолиятини якунлаш вариантини истисно этмагани ҳақида хабар берилганди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда жами 39 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.
«Интер» 2025/26 йилги мавсумда Скудетто ва Италия Кубогини қўлга киритиб, «олтин дубль» қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист