«Интер» Мартинесни 100 миллион еврога ҳам сотмоқчи эмас
«Интер» клуби ҳужумчи Лаутаро Мартинесни «Барселона»га сотиш ниятида эмас. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, Италия клуби аргентиналик футболчи бўйича ҳатто 100 миллион евролик таклифни ҳам кўриб чиқмайди.
«Барселона» Лаутарони «Атлетико»дан Хулиан Альваресни қўлга киритиш имкони пасайган тақдирда асосий муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Бироқ ҳозиргача каталонияликлар ва «Интер» ўртасида трансфер бўйича расмий музокаралар бошланмаган. «Нерадзурри» футболчини сотиш масаласида эшикларни ёпган.
Клуб президенти Жузеппе Маротта ҳам Лаутаро клубнинг асосий футболчиси ва сардори эканини таъкидлаб, уни сотиш имкониятини қатъиян рад этди.
Лаутаронинг «Интер» билан шартномаси 2029 йил июнига қадар амал қилади. Шу сабабли миланликлар футболчини сотишга мажбур эмас.
Шу тариқа, «Барселона» учун Мартинеснинг трансфери ҳам жуда мураккаб кўриниш олди.