locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» Марк Гехини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Англиялик ҳимоячининг «Кристал Пэлас» билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер» Марк Гехини ўз сафига қўшиб олмоқчи
ФОТО: Getty Images

«Интер» «Кристал Пэлас» марказий ҳимоячиси, Англия миллий жамоаси аъзоси Марк Гехига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Get French Football News нашри хабар бермоқда.

Маълумки, «Интер» эркин агентлар билан шартнома тузиш бўйича фаол клублардан бири ҳисобланади ва энди улар диққат эътиборини Гехига қаратган.

Футболчининг ўзи ҳам миланликларнинг қизиқишига очиқ, бироқ у ҳозирча келажаги борасида якуний қарор чиқармаган ва Италияга кўчиб ўтишни устувор мақсад сифатида белгиламаган.

Маълумот учун, Марк Гехининг «Кристал Пэлас» билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охирида якунга етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 45 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг