«Интер» «Ман Сити» ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Трансфер нархи тахминан 15 млн евро деб баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty Images
Миланнинг «Интер» клуби «Манчестер Сити» ҳимоячиси Мануэл Аканжини 15 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда танилган инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, «Интер» раҳбарияти Аканжини сотиб олиш қароридан қатъий қайтмаган. Ҳозирда швейцариялик футболчи миланликлар сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Ижара шартномаси келаси ёзгача амал қилади ва шундан сўнг «Интер» футболчини «Манчестер Сити»дан тўлиқ трансфер қилиш имкониятига эга бўлади.
Мануэл Аканжи 2025 йил сентябрь ойида «Интер»га кўчиб ўтган. Шу вақт мобайнида у барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушди.
Насрулло Каримов
Журналист