locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер Майами» Суарес билан шартномани узайтирди

38 ёшли ҳужумчининг амалдаги битими шу йил охирида тугарди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер Майами» Суарес билан шартномани узайтирди
ФОТО: Getty images

“Интер Майами” клуби Луис Суарес билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

Қайд этилишича, уругвайлик футболчи Флорида клуби билан 2026 йил охирагача мўлжалланган шартномани имзо чеккан.

Маълумот учун, 38 ёшли ҳужумчининг амалдаги битими шу йил охирида тугарди.

Жорий мавсумда Суарес 50 та баҳсда майдонга тушиб, 17 та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Умумий ҳисобда Луис майамиликлар сафига келганидан бери 87 та ўйинда 42 та гол урган ва клуб тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурар саналади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг