“Интер Майами” Шимолий Америка футболи тарихида янги саҳифа очди
ФОТО: Getty Images
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
19.06.2025, Як.
Интер Майами
2
FC Porto
1
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган баҳсда “Интер Майами” Португалиянинг “Порту” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Лионель Месси жарима зарбасини голга айлантирди.
Шу тариқа, “Интер Майами” расмий ўйинда Европа клубини мағлуб этган тарихдаги биринчи Шимолий Америка жамоаси бўлди.
Маълумот учун, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-туридан сўнг “Интер Майами” 4 очко жамғариб, “A” гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. “Порту” ҳисобида эса бир очко мавжуд (3-ўрин).
Насрулло Каримов
Журналист