Илгиз Тантушев Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди
ФОТО: UzbekistanFA
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
19.06.2025, Як.
Интер Майами
2
FC Porto
1
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Илгиз Тантушев Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-тур учрашувида ҳам ишлайди. Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, мусобақанинг 2-тури олдидан Тантушев “Интер Майами” – “Порту” ўртасидаги учрашувга тайинлов олди. Унга кўра, ҳамюртимиз ёрдамчи ҳакам сифатида иш олиб боради.
Маълумот учун, мазкур баҳс 19-июндан 20-июнга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Ҳакамлар:
Кристиан Гарай
Мигел Роча
Хосе Ретамал
Илгиз Тантушев
Насрулло Каримов
Журналист