locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Интер Майами” Рикелме Филлипини трансфер қилди

Келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Интер Майами” “Палмейрас”нинг 19 ёшли футболчиси Рикелме Филлипини ўз сафига қўшиб олди. Клуб расмий маълумотига кўра, бразилиялик вингер билан 2029/30-йилги MLS мавсуми охиригача шартнома имзоланган. Келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Трансфернинг молиявий тафсилотлари клуб томонидан ошкор қилинмаган. Euro-Football Transfermarkt маълумотига таянган ҳолда, “Интер Майами” футболчининг ҳуқуқларининг 60 фоизи учун 4,2 миллион евро тўлаганини ёзмоқда.

Филлипи “Палмейрас” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У клубнинг U-20 жамоаси сафида 80 та ўйинда 30 та гол ва 4 та ассист қайд этган. Асосий жамоада эса 11 та учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, у Бразилия U-17 терма жамоаси билан 2023-йилги Жанубий Америка чемпионатида ғолиб чиққан.

Маълумот учун, “Интер Майами” сафида Лионель Месси ҳам тўп суради. Аргентиналик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028-йилги MLS мавсуми охиригача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг