locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер Майами» МЛС плей-оффига йўл олди

Флорида клуби Шарқий конференция турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер Майами» МЛС плей-оффига йўл олди
ФОТО: Getty images

"Интер Майами" МЛС плей-офф босқичига йўл олди.

Хавьер Маскерано бошчилигидаги жамоа мунтазам чемпионат доирасида "Нью-Йорк Сити" (4:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг плей-офф иштирокчисига айланди.

Флорида клуби кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонди. Бунга қадар клуб "Сиэтл Саундерс" (3:1) ва "Ди Си Юнайтед"ни (3:2) мағлуб этганди.

"Интер Майами" 29 ўйинда 55 очко тўплаган ҳолда Шарқий конференция турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Иккинчи ўринда "Цинциннати" (58 очко, 31 ўйин), биринчи ўринда "Филадельфия Юнион" (60 очко, 31 ўйин) бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг